Исроилда карантинни бузганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Исроилда карантинни бузганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Исроил ўзини изоляция қилиш режимини атайлаб бузган коронавирусга чалинган беморларни судга тортади. Тегишли қарорни мамлакат бош вазири Нафтали Беннетт қабул қилди, деб хабар беради ҳукумат раҳбари девони.

Хабарда айтилишича, ўзини изоляция қилишни бузувчилар "халқ соғлиғига хавф туғдиради". Мамлакат расмийлари "қонунбузарликларни кучли ва самарали бостириш билан бирга назоратнинг оқилона тамойилларини" ўрнатишга интилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил ҳукумати мамлакатда "дельта" коронавирусининг тарқалиши муносабати билан баъзи чекловларни қайта киритишга ва пандемияга қарши ёндашувни қайта кўриб чиқишга мажбур бўлганлиги ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!