Исроил хавфсизлик кучлари 5 нафар фаластинликни ўлдирди

Исроил хавфсизлик кучлари 5 нафар фаластинликни ўлдирди

Исроил хавфсизлик кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳил жанубида уюштирган рейдда камида беш фаластинликни ўлдирди.

WAFA ахборот агентлиги хабарига кўра, Эриҳа шаҳридаги Ақаба Жебр қочқинлар лагерида мунтазам хавфсизлик рейдлари ўтказилган.

Тўқнашувлар натижасида бир неча фаластинлик ҳалок бўлди, уч киши яраланди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил кучлари рейдлар чоғида уч фаластинликни, жумладан Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати етакчиларидан бири Шакир Амаруни ҳибсга олган.

Хамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония қочқинлар лагеридаги воқеаларни “даҳшатли фожиа” деб атади.

Фаластин халқи бор экан, душманга ором йўқ,-деди Ҳания, Фаластинликларнинг қаршиликларидан воз кечмаслигини таъкидлади.

Исроил армияси рейд "28 январь куни ресторанга ҳужум қилган террорчилар ячейкасини йўқ қилиш" мақсадида амалга оширилганини айтди.

Исроил расмийларининг KAN агентлигига айтишича, рейдда камида беш фаластинлик ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Исроилнинг Ақаба Жабр лагерига уюштирган рейдлари чоғида 13 нафар фаластинлик яраланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!