16 январь куни Доҳада Исроил ва Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи ўртасида гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича имзоланган келишувнинг биринчи босқичида 2000 нафар фаластинлик асир эвазига 33 нафар исроиллик асирнинг озод этилиши кўзда тутилган.
Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, битимнинг биринчи босқичи 42 кун давом этади ва битим имзоланганидан икки-уч кун ўтгач амалга оширилиши бошланади. Дастлаб 33 нафар гаровга олинганлар: аёллар ва болалар, кейин аёл аскарлар, кейин 50 ёшдан ошган эркаклар ва "гуманитар ишлар" сифатида белгиланган ёшлар озод қилинади. Бунинг эвазига Исроил ўз қамоқхоналарида сақланаётган 2000 нафар маҳкум террорчини, жумладан, 2023 йил 7 октябрь воқеаларидан кейин ҳибсга олинган мингга яқин кишини озод қилади. Айирбошлаш учун тасдиқланган 250 га яқин фаластинлик маҳбуслар умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. Бироқ келишув доирасида 2023 йил 7 октябрда Исроилга қилинган ҳужумда бевосита иштирок этган террорчиларнинг ҳеч бири озод этилмайди, деб ёзади газета.
Музокаралар томони ҳатто имзоланган келишувларни ҳам бажармаётган вазиятда Москва қандай ҳаракат қилиши керак?" деган саволга жавоб берар экан, Песков шундай деди...
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Фаластин қаршилик ҳаракати томонидан асирга олинган ва кейинчалик озод қилинган яҳудий Александр Турбонов тутқунликда бошидан ўтказганлари ҳақида ҳайратланарли баёнот берди.
Россия бир неча йиллардан буён хорижий технология платформаларига ноқонуний деб ҳисоблайдиган контентни, жумладан Украинадаги уруш ҳақидаги "сохта" деб атаётган маълумотларни олиб ташлашни буюриб келмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ–декабр ойларида йирик корхоналар томонидан 16 007,3 минг тонна цемент ишлаб чиқарилди.
Депортация қилинган ҳиндистонлик муҳожирларни олиб кетаётган АҚШнинг учинчи ҳарбий C-17 транспорт самолёти Ҳиндистон шимолидаги Панжоб штатига етиб келди.
Ўтган дам олиш кунлари АҚШнинг аксарият ҳудудларида кузатилган кучли бўрон оқибатида камида 10 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Айрим штатлар сув тошқинларидан азият чекмоқда, деб хабар берди CNN.
Франция ва Британия аллақачон Украинага юборилиши мумкин бўлган 25 минг кишилик ҳарбий контингентни тўплаганини Олий Рада депутати Алексей Гончаренко маълум қилди.