Исроил вазири: "Фаластин тўхтасин. Биз урушдан манфаатдор эмасмиз"

Исроил вазири: "Фаластин тўхтасин. Биз урушдан манфаатдор эмасмиз"

Исроил мудофаа вазири Бени Ганц Ғарбий соҳилда ҳарбий ҳаракатлар режалари борасида баёнот  берди. Бу ҳақда Jerusalem Post 15 май, шанба куни ёзмоқда.

Ганцнинг айтишича, агар Исроил ракеталарини ўққа тутишда давом этса, мамлакат Фаластиннинг  иқтисодий аҳволини енгиллаштириш учун мўлжалланган қўллаб-қувватлашни  тўхтатади.  Унга  кўра,  Исроил  можарони  авж  олдиришдан  манфаатдор эмас,  аммо  ҳар  қандай  сценарий  бўйича  ҳаракат  қилишга  тайёр.  Вазирнинг  қўшимча  қилишича,  Исроил  мудофаа  кучлари  Ғарбий  соҳилда  операцияларни давом эттирмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!