Исроил томонидан Ливанда ўлдирилганлар сони 4,3 мингдан ошди

Исроил томонидан Ливанда ўлдирилганлар сони 4,3 мингдан ошди

Ливанга қарши Исроил ҳужумлари оқибатида 2 мартдан буён ҳалок бўлганлар сони 4346 нафарга етди, яна 12 301 киши яраланди. Бундай маълумотларни Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги келтирмоқда.

Исроил 2 март куни Ливан ҳудудига қарши кенг кўламли ҳаво ҳужумларини бошлади. Исроил ҳарбийлари мамлакат жанубидаги бир қатор аҳоли пунктларини ҳам эгаллади.

Ливан ҳукумати маълумотларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бир миллиондан ортиқ одамни ўз уйларини тарк этишга мажбур қилган.

17 апрель куни Ливан ва Исроил ўртасида сулҳ кучга кирди ва кейинчалик у бир неча бор узайтирилди. Келишувга қарамай, Исроил армияси Ливан ҳудудига ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!