Исроил разведкаси Эрон Доналд Трампга суиқасд қилиш бўйича янги режа ишлаб чиққанидан огоҳлантирди

Исроил разведкаси Эрон Доналд Трампга суиқасд қилиш бўйича янги режа ишлаб чиққанидан огоҳлантирди

CNN хабарига кўра, АҚШ махсус хизматлари сўнгги ҳафталарда бу ҳақда бир неча бор разведка маълумотларини олган, бироқ Исроил томонидан тақдим этилган маълумотлар янада аниқроқ.

Америкалик мулозимларнинг фикрича, Исроил шу йўл билан Трамп Эронга қарши зарбаларни кучайтириш масаласини ҳал қилаётган пайтда унга таъсир ўтказишга уринмоқда.

Теҳроннинг Трампга суиқасд қилиш режалари ҳақидаги хабарлар 2020 йил январ ойида унинг буйруғи билан эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганидан кейин пайдо бўла бошлаган.

Трампнинг ўзи ўзини "Эроннинг ўлдириладиганлар рўйхатидаги биринчи рақамли нишон" деб атаган. 8 июл куни у Анқарада якунланган NATO саммитини Қатар совға қилган самолётда эмас, балки эски президентлик "Air Force One" самолётида тарк этди. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, бу суиқасд хавфи сабабли АҚШ Махфий хизматининг тавсияси бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар