Исроил қўшини икки фаластинлик балиқчини ҳибсга олди

Исроил қўшини икки фаластинлик балиқчини ҳибсга олди

Исроил қўшини шанба куни эрталаб Ғазо соҳилларида икки нафар фаластинлик балиқчини қамоққа олди.

Фаластин қишлоқ хўжалиги ишлари қўмиталари федерацияси берган баёнотда айтилишича, ака-ука балиқчилар Муҳаммад ва Карим Абу Ҳасан соҳилдан 3 миль узоқликда ўз ишлари билан машғул бўлганларида қамоққа олинганлар.

Улар ҳибсга олинганларидан сўнг балиқ овлаш кемаси ва овчилик буюмлари мусодара қилинган.

Исроил қўшинидан мазкур ҳолат бўйича баёнот берилмаган.

Ғазодаги Фаластин масъулларидан бири: “Исроил қўшини деярли ҳар куни балиқчиларнинг кемалари томон ўқ узади. Уларни жароҳатлайди ва таъқиқланган ерда ов қилиш билан айблаб қамоққа олиб келади”, деб айтган.

Исроил ҳукумати ўтган июль ойида фаластинлик балиқчиларга ов қилишга рухсат берилган ҳудудни 9 милдан 3 милга қисқартирган эди.

Энг кўп ишсизлик даражаси билан дунёнинг энг зич аҳоли жойлашган ҳудудлардан бири ҳисобланган Ғазо соҳилида қарийб 4 минг киши балиқ овлаш билан шуғулланади.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!