Исроил қўшини Ғазода икки балиқчини қўлга олди

Исроил қўшини Ғазода икки балиқчини қўлга олди

Пайшанба куни эрталаб Исроил полицияси икки нафар фаластинлик балиқчини Ғазо соҳилларида қўлга олди. Бу ҳақда "Анадолу" хабар берди.

Сектордаги балиқчилар раиси Назор Иёш "Анадолу"га берган интервьюсида: Исроил денгиз кучлари ўз ишлари билан машғул бўлган икки нафар фаластинлик балиқчини Ғазонинг шимолий соҳилларида қамоққа олди, деган.

Бу ҳодиса ҳақида Исроил қўшини баёнот билан чиқмаган.

Ғазодаги Фаластин ҳукумати масъулларининг сўзларига кўра, Исроил денгиз кучлари ҳар куни фаластинлик балиқчилар кемаларига қарата ўқ узадилар. Натижада бир қанча фаластинликлар ҳалок бўлган. Улар бунга Тел Авив ов учун белгилаб берган (соҳилдан 6 мил) чегарадан ошган деган баҳонани асос қилишади.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!