Исроил олимлари “соғлом овқатланиш” мавжудлигини рад этишди

Исроил олимлари “соғлом овқатланиш” мавжудлигини рад этишди

У ёки бу таомларга бўлган индивидуал реакцияларга эътибор бериш кераклигини аниқлаган Исроил тадқиқотчилари ҳаммага ҳам бирдек фойдали "соғлом овқатланиш" йўқ деган хулосага келишди.

Маълумотларга кўра, Вейцман институти ходимлари томонидан ўтказилган тажрибада саккиз юз киши иштирок этган ва икки гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳ соғлом овқатланиш қоидаларига риоя қилган, иккинчиси эса одатдагидек "носоғлом" таомларни ейишда давом этган.

Натижада турли хил парҳезлар, тажриба муаллифлари Эран Элинав ва Эран Сегалнинг таъкидлашича, турли одамларнинг индивидуал хусусиятлари туфайли уларнинг ижобий ва салбий томонларини кўрсатган. Масалан, бир хил маҳсулотлар кўнгиллиларнинг қондаги қанд даражасида турли хил ўзгаришларни келтириб чиқарган.

"Парҳезшунослар кўпинча гликемик индексга эътибор беришни сўрашади, бу маҳсулотнинг "фойдали "хусусиятини белгилайди. Аммо бизнинг тажрибамиз шуни кўрсатдики, бир хил овқат бошқа-бошқа одамларнинг организмларига турли хил таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, тажрибада қатнашган аёллардан бирида томат истеъмолидан кейин қонидаги қанд миқдори ошди. Кимдир айни шу сабаб боис банан ейишдан ўзини тўхтатишга мажбур бўлди. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир инсон ўзи учун қайси овқат энг яхши эканлигини ўзи ҳал қилиши керак. Барчага бирдек фойдали бўлган таом йўқ", дейди тажриба муаллифлари бир хил овқатнинг турли хил таъсирини ичак микрофлораси таркибидаги фарқ билан изоҳлаш мумкинлигини қўшимча қилишаркан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!