Исроил Мадримов Осиёда йилнинг энг яхши боксчиси бўлди​

Исроил Мадримов Осиёда йилнинг энг яхши боксчиси бўлди​

Осиё бокс конфедерацияси 2018 йил якунлари бўйича Best of the Asians ғолибларини аниқлади​.

13 та номинация бўйича 2018 йилги бокс мавсумининг энг яхшиларини маълум бўлди.

«Йилнинг энг яхши эркак боксчиси» номинациясида ўзбекистонлик Исроил Мадримов мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Мадримов 46,76 фоиз овоз тўплади. Иккинчи ўринни ҳиндистонлик Амит Пангхал эгаллаган бўлса, кучли учликка яна бир ўзбекистонлик боксчи Иқболжон Холдоров якун ясади. Ҳар иккала боксчи ҳам Жакартада ўтган Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиққанди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!