Исроил Лондоннинг санкциялари сабабли Буюк Британиянинг Шарқий Қуддусдаги консуллигини ёпмоқчи
Исроил ҳукумати Буюк Британияга Шарқий Қуддусдаги консуллигини 30 кун ичида ёпиш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда икки нафар Исроил расмийси ва вазиятдан хабардор икки манбага таяниб, Reuters хабар берди.
Ушбу консуллик Британиянинг Қуддус, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги Фаластин масалалари бўйича ваколатхонаси ҳисобланади. Тегишли қарор 12 та давлат, жумладан, Буюк Британия Фаластиннинг Ғарбий соҳил ҳудудидаги ноқонуний Исроил аҳоли пунктлари билан савдони тақиқлаб, санкциялар жорий этганига жавоб сифатида қабул қилинди.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Эд Милибанд Исроилнинг бу қароридан афсусда эканини, аммо бу кутилмаган ҳолат эмаслигини айтди. Шу билан бирга, Милибанд Исроил ҳукуматини яҳудий Ð