Исроил кучлари томонидан калтакланган фаластинлик эркак олган жароҳатлари туфайли вафот этди
Босқин остидаги Шарқий Қуддусда Исроил кучлари томонидан калтакланган 57 ёшли фаластинлик эркак олган жароҳатлари туфайли вафот этди.
Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти баёнотида айтилганидек, унинг Рамалладагги ходимлари Исроил томонидан ўлдирилган фаластинлик жасадини қабул қилган.
Маълум қилинишича, эркакнинг жасади Рамалла ва Қуддус ўртасидаги Календия ўтиш жойида Қизил Ярим Ой жамоасига топширилиб, шифохонага етказилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Женин жанубидаги Зубабда шаҳридан бўлган фаластинлик Исроилга ишлаш учун йўл олганида чегара деворидан ошиб ўтишга уринган ва Исроил кучлари томонидан шафқатсизларча калтакланган.
2023 йил 8 октябрда Ғазодаги геноцид бошланганидан бери Исроил фаластинлик ишчиларга Исроилдаги расмий рухсат этилган иш жойларига қайтишни тақиқлади. Бу эса баъзиларни ҳаётини хавф остига қўйиб, деворни кесиб ўтишга мажбур қилди.
Фаластин касаба уюшмалари умумий федерацияси маълумотларига кўра, қирғин бошланганидан бери Исроил армияси Қуддус ва Ғарбий соҳилда 38 нафар фаластинлик ишчини ўлдирган.
Ҳудди шу давр мобайнида Исроил кучлари ишга ёки уйга қайтишга уринган 12 мингга яқин фаластинлик ишчини қўлга олган.
Ғазо, ишғол қилинган Шарқий Қуддус ва Ғарбий соҳилдаги геноцид билан бир вақтда Исроил армияси ва кўчманчилар ҳужумлари натижасида камида 1052 фаластинлик ҳалок бўлган, тахминан 10 300 нафари яраланган. Фаластин расмий маълумотларига кўра, шу вақт ичида 20 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган, уларнинг 1600 нафари болалардир.
