Исроил кучлари Шарқий Қуддусда фаластинликлар билан тўқнашди

Исроил кучлари Шарқий Қуддусда фаластинликлар билан тўқнашди

Сешанба куни босиб олинган Ғарбий Соҳилда Шарқий Қуддусдаги турар-жой биноларини бузишга уринган Исроил ҳарбийлари билан маҳаллий Фаластин аҳолиси ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар Жабал ал-Мукеббер кварталидаги фаластинликларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланган. Бунга жавобан фаластинлик ёшлар исроиллик ҳарбийларга қарши шиналарни ёқиб, тош отишни бошлади.

Айни пайтда Жабал ал-Мукеббер шаҳридаги дўкон сотувчилари рухсатсиз қурилган уйларнинг бузилишига қарши бир кунлик иш ташлаш уюштиришди.

29 январь куни исроилликлар ҳудуддаги уйлардан бирини бузиб ташлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!