Исроил кучлари Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрига босқин уюштирди

Исроил кучлари Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрига босқин уюштирди

Исроил кучларининг ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрига босқин уюштирган ва кўчадаги тинч аҳолига қарата ўқ узган.

Бу ҳақда Andalou ахборот агентлиги хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган ёзма баёнотда, Женин шаҳрида Исроил аскарларининг ўқларидан 3 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, 8 киши яралангани айтилади.

Фаластин давлат телевидениесининг хабарига кўра, ҳалок бўлган фаластинликлар Баро Лаҳлуҳ, Лайс Абу Сурур ва Юсуф Салаҳ эканлиги аниқланди.

Гувоҳларнинг қайд этишича, Исроил аскарлари Женин шаҳрига бостириб кириб, ичида 4 нафар фаластинлик бўлган машинага қарата ўқ узган.

Воқеадан кейин Исроил аскарлари билан ўнлаб фаластинликлар ўртасида тўқнашув бошланди. Исроил аскарлари ҳақиқий ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида фаластинликларга ҳужум қилган.

Ҳодисалар юзасидан Исроил расмий идораларидан ҳозирча ҳеч қандай баёнот берилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!