Исроил кучлари Ғарбий Соҳилда 20 нафар фаластинликни қўлга олди

Исроил кучлари Ғарбий Соҳилда 20 нафар фаластинликни қўлга олди

Исроил хавфсизлик кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда 20 нафар фаластинликни қўлга олди.

Фаластин асирлари жамияти Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг турли шаҳарларида рейдлар уюштирганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, рейдлар чоғида 15 нафари Рамаллаҳ ва Ал-Бирда бўлган 20 нафар фаластинлик қўлга олинган.

Исроил хавфсизлик кучлари ишғол қилинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги фаластинликларнинг уйларига вақти-вақти билан рейд ўтказади.

Фаластинликлар турли айбловлар билан ҳибсга олинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!