Исроил матбуотига кўра, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг биринчи босқичи доирасида яҳудий давлати 1904 нафар фаластинликни, жумладан Фаластиннинг ХАМАС, Фаластин Исломий Жиҳоди ва ҳукмрон Фатҳ ҳаракати аъзоларини озод қилади. Ўнлаб фаластинлик аёллар ва болалар ҳам озод қилинади.
Уларнинг 737 нафари Исроилда умрбод қамоқ жазосини ўтаган. Яҳудий давлати, шунингдек, Исроилнинг қуруқликдаги ҳужуми чоғида Ғазо секторида ўғирлаб кетилган 1167 нафар фаластинлик фуқарони ҳам озод қилади.
🇶🇦 Бир кун аввал Қатар Бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал-Тани икки томон томонидан қабул қилинган келишув 2023-йил декабр ойидан бошлаб 13 ой давомида музокаралар столида турганини айтди.
❕ Баёнот Исроилнинг ўта ўнгчи миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг шов-шувли эътирофи фонида янгради, унинг шарофати билан Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашинувини бир неча бор бузди.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.
Қарор Президент Доналд Трамп ўзининг иккинчи муддатининг биринчи кунида Қўшма Штатлар БМТ соғлиқни сақлаш органидан чиқишини эълон қилганидан икки ҳафта ўтиб қабул қилинди.
Ал-Жазира хабар берганидек, Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни фаластинликларнинг мажбуран кўчирилиши этник тозалаш ва халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг кўплаб резолюцияларини бузиш эканлигини айтди.
АҚШнинг Техас штати Вакиллар палатасининг демократ аъзоси Эл Грин Ғазо секторини назоратга олиш режалари ҳақидаги баёнотидан сўнг АҚШ президенти Доналд Трампга қарши импичмент эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
АҚШ ҳукумати ўтган ойда Хитой ва Шимолий Корея томонидан таҳдидларга дуч келаётган Шарқий Осиёдаги хавфсизлик шартномаси бўйича иттифоқчиси Японияга учта йирик қурол сотишни маъқуллади.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон подшоҳликнинг бу борадаги позициясини ҳеч қандай вазиятда бошқача талқин қилиниши мумкин бўлмаган "аниқ ва қатъий" тарзда тасдиқлади.