Исроил Ғарбий соҳилдаги мактабни бузиб ташлади

Исроил Ғарбий соҳилдаги мактабни бузиб ташлади

Исроил армиясига қарашли кучлар Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Тубас шаҳри яқинида қишлоқ мактабини “рухсатсиз қурилган” деган баҳона билан бузиб ташлаган. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Фаластин Таълим вазирлиги томонидан очилган мактаб бузилаётган пайтда ўқувчилар унинг яқинига йўлатилмаган. Бу ерда бадавий оилаларнинг фарзандлари таълим олар эди.

Эслатиб ўтамиз, Ғарбий соҳил 1995 йилда Фаластин ва Исроил ўртасида имзоланган келишувга кўра, А, В ва С ҳудудларига бўлинган. Унга мувофиқ А ва В ҳудудларининг бошқаруви Фаластинга, Ғарбий соҳилнинг 61 фоиз майдонини эгалловчи С ҳудудининг бошқаруви Исроилга берилган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!