Исроил Ғарбий соҳилда 5 фаластинликни қамоққа олди

Исроил Ғарбий соҳилда 5 фаластинликни қамоққа олди

Исроил қўшини кеча тунда Ғарбий соҳилнинг турли ҳудудларида 6 нафар фаластинликни қамоққа олди. Бу ҳақда Анадолу хабар берди.

Исроил қўшини томонидан берилган баёнотга кўра, фаластинликлар маҳаллий террорчи гуруҳларга аъзоликда шубҳаланиб қамоққа олинган. Улар терговга топширилган.

Одатда Исроил полицияси ярим тундан ошганда фаластинликларни қамоққа олиш операцияларини ўтказади.

Фаластиннинг асирлар иши бўйича қўмитаси берган статистик маълумотларга кўра, ҳозирда Исроил қамоқхоналарида 5700 нафар фаластинлик бўлиб, улардан 230 нафари болалар, 48 нафари аёллардир. Улардан, 1800 таси касал бўлиб, 700 нафари тез тиббий ёрдамга муҳтож.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!