Исроил Эронга ҳужум қилиш ҳақида қарор қабул қилишга тайёрланяптими?
Исроил хавфсизлик кабинети Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.
Исроил хавфсизлик кабинети АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик сақланиб қолаётгани ҳамда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг Теҳронга нисбатан кескин баёнотлари фонида йиғилиш ўтказди.
Исроилнинг давлат телеканали KAN маълумотларига кўра, мамлакатда ҳушёрлик даражаси юқори бўлиб қолмоқда. Йиғилишда Нетаньяҳу «Эрон режими тугаши яқинлашмоқда» деб баёнот бериб, ҳокимиятнинг Эронда алмашиши Исроилнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб қолаётганини таъкидлаган.
Аввалроқ бош вазир Эрон Исроилга зарба берган тақдирда, «вайронкор зарба»га дуч келишини айтган эди. Хавфсизлик кабинети муҳокамаларининг тафсилотлари ошкор қилинмаган.
Бир кун аввал Исроил армияси «бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтда кутилмаган, мураккаб ва кенг кўламли уруш» сценарийи бўйича тўсатдан ҳарбий машғулотлар ўтказди.
Машғулотлар давомида юқори ҳарбий қўмондонликнинг бир нечта йўналишда бир вақтнинг ўзида юзага келиши мумкин бўлган инқирозларга тайёргарлиги текширилди. Захира кучлари жалб қилинди ва кенг кўламли таҳдид шароитида ҳаракат қилиш машқ қилинди.
Исроил армияси Бош штаби бошлиғи Эяль Замир қуролли кучлар «таранг ва беқарор давр»да эканини ва вÐ