Исроил дунёда биринчи бўлиб мўйна маҳсулотларини сотишни тақиқлади

Исроил дунёда биринчи бўлиб мўйна маҳсулотларини сотишни тақиқлади

Исроил мода саноатига табиий мўйна маҳсулотларини сотишни тақиқлади. Мўйнадан илмий ва маърифий мақсадларда, шунингдек диний маросимларда фойдаланиш бундан мустасно. Мамлакат дунёда биринчи бўлиб бундай қарорни қабул қилди, деб ёзмоқда Газета.uz

Тақиқлаш тўғрисидаги ҳужжатни мамлакат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Гила Гимлиэль имзолади. Қонун 2021 йил декабрда кучга киради. «Мўйнали кийимлар саноати дунё бўйлаб юз миллионлаб ҳайвонларнинг ўлимига сабаб бўлади ва уларга таърифлаб бўлмайдиган шафқатсизлик ва азоб-уқубатларни келтиради», — деди вазир.

Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи фаоллар 2009 йилдан буён Исроилда мўйна сотишни тақиқлашни талаб қилишмоқда. Бундай ташкилотлардан бири бўлган «Animals Now» ҳукумат қарорини «тарихий воқеа» деб атаб, мўйна сотишни тақиқлашни мамлакат аҳолисининг 86 фоизи қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!