Исроил бош вазири “Тонг” операциясини давом эттиришдан маъно кўрмаётганини айтди

Исроил бош вазири “Тонг” операциясини давом эттиришдан маъно кўрмаётганини айтди

Исроил бош вазири Яир Лапид якшанба куни Исроилнинг Ғазо секторидаги “Тонг” операцияси мақсадларига эришилганини айтди.

"Мақсадларга эришилди. Операцияни давом эттиришдан маъно йўқ", - дея Лапид сўзларини келтирмоқда The Jerusalem Post.

Шу билан бирга, газетанинг ёзишича, Фаластиннинг Ливандаги “Ислом жиҳоди” гуруҳи етакчиси Эҳсон Атая, ўз навбатида, “босқинчилар бизнинг талабларимизни қабул қилмагунча, ўт очишни тўхтатиш бўлмайди”, деди.

Жума куни Исроил армияси Ғазо секторида Фаластиннинг “Исломий жиҳод” гуруҳига қарши “Тонг” операциясини бошлади. Ҳарбийлар анклавга зарба бермоқда, Ғазо секторидан Исроилга ракеталар учирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!