Исроил аскарлари Ғарбий Соҳилда фаластинликни ўлдирди

Исроил аскарлари Ғарбий Соҳилда фаластинликни ўлдирди

Исроил хавфсизлик кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда 26 ёшли Несим Найиф Селман Абу Февдани отиб ўлдирди.

Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳарбийлар Ал-Халил шаҳридаги Иброҳим масжиди жанубидаги назорат-ўтказиш пунктида Февда машинасига қарата ўт очган.

Фаластинлик бош қисмидаги ўқдан жароҳат олиб, шифохонада вафот этди.

Отишма сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Исроил ҳарбийлари 26 январь куни босиб олинган Ғарбий Соҳил шимолидаги Женин қочқинлар лагерига бостириб кириб, 10 нафар фаластинликни ўлдирган эди.

Йил бошидан бери ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроил хавфсизлик кучлари томонидан 30 дан ортиқ фаластинлик, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!