Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубида тинч аҳолининг ҳаракатланишини тақиқлаб, 60 дан ортиқ қишлоқ аҳолисининг чегара ҳудудидаги уйларига қайтишини тақиқлади. Бу ҳақда матбуот котиби Авихай Эдри маълум қилди.
Тинч аҳолига Ливаннинг Исроил билан чегараси яқинидаги 10 та аҳоли пунктини боғлайдиган шартли чизиқдан жанубга бориши тақиқланган. Баёнотда таъкидланганидек, бу чизиқдан жанубга қараб ҳаракат қилганлар ўзларини хавф остига қўйишади.
Бундан ташқари, Исроил армияси аҳолиси ўз уйларига қайтиши тақиқланган 60 дан ортиқ Ливан қишлоқлари рўйхатини эълон қилди.
Исроил ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви АҚШ-Франция ташаббусига кўра 27 ноябрь куни кучга кирди. Ҳужжат БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари кўмагида Ливан армиясини жанубий чегара бўйлаб жойлаштиришни назарда тутади. Ўз навбатида, яҳудий давлати аста-секин (60 кунгача бўлган муддатда) ўз қўшинларини Жанубий Ливандан олиб чиқиб кета бошлайди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст эркак уйида хотини билан жанжаллашиб қолган ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида уйида турган ов милтиғини олиб чиқиб, ундан қочиб кетаётган хотини томонга – ерга ўқ узади.
Россия Ил-76 самолёти ҳалокатида қурбон бўлганларнинг жасадларини Украинага топширди. Бу ҳақда РИА Новости россиялик омбудсмен Татьяна Москальковага асосланиб хабар берди.
Қўшма Штатларнинг сайланган президенти АҚШ ва Шимолий Атлантика альянсининг бошқа аъзолари ўртасидаги мудофаа харажатларидаги фарқни "адолатсиз" деб атади.