Исроил армияси Ғазо сектори шимолидаги Байт-Лахия шаҳридаги Камол Адуан касалхонасига рейд ўтказиб, беморлар ва тиббиёт ходимларини чиқариб юборди, деб хабар бермоқда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги.
Манбаларга кўра, эрталаб касалхонага кириб келган Исроил кучлари барча беморлар ва тиббиёт ходимларини олиб чиқиб, ичкарида кўплаб фаластинликни қўлга олган. Ҳарбийлар, шунингдек, тиббиёт муассасаси яқинидаги бир неча биноларни портловчи моддалар ёрдамида вайрон қилган, тинч аҳоли орасида қурбон бўлган.
3 декабрь куни Исроилнинг квадрокоптер учувчисиз учоқлари касалхона ҳудудига зарба берди, натижада уч ходим яраланди. Касалхона директори Ҳуссам Абу Саффиеҳнинг айтишича, Исроил аскарлари шифохонага кун давомида беш марта ҳужум қилган.
Ғазога ҳужумлар бошланган 7 октябрдан бери Исроил армияси тиббиёт муассасалари, тиббий гуруҳлар ва тез ёрдам машиналарини нишонга олиб, тиббий буюмлар етказиб бериш ва беморларни даволаш учун кўчиришга тўсқинлик қилиб, минтақада ҳалокатли соғлиқни сақлаш ҳолатига олиб келди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.
Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.