Испаниялик футболчи аёл Марадонанинг хотирасини шарафлашдан бош тортди

Испаниялик футболчи аёл Марадонанинг хотирасини шарафлашдан бош тортди

Испаниялик футболчи аёл Паула Дапена Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Диего Марадонанинг хотирасини шарафлашдан бош тортди, деб хабар берди “AS”.

Маълум қилинишича, «Виахес Интерриас» ва «Депортиво Абанка»жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан спортчилар форвард хотирасини ҳурматлаш учун саф тортишган, аммо Дапена акцияда қатнашишдан бош тортган.

"Мен зўравон ва золимнинг шарафига бир дақиқа сукут сақлашдан бош тортдим", дея изоҳлади ўз хатти-ҳаракатини Дапена.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 25 ноябрда вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!