Испаниядаги ўрмон ёнғинлари туфайли уч кунлик мотам эълон қилинди
Испаниянинг Андалусия автоном жамоаси расмийлари Лос-Гальярдос минтақасида содир бўлган энг ҳалокатли ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганлар учун уч кунлик мотам эълон қилишди.
Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
Минтақавий ҳокимият қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Шуни таъкидлаш керакки, ўрмон ёнғинида 23 киши бедарак йўқолган ва камида 12 киши ҳалок бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
