Испаниядаги ўрмон ёнғинидан зарар кўрган ҳудуд майдони 6000 гектардан ошди
Испаниянинг Андалусия автоном ҳамжамияти ҳукумати вице-президенти Антонио Санса ўрмон ёнғинидан зарар кўрган ҳудуд майдони 6 минг гектардан ошганини маълум қилди.
Бу ҳақда Испаниянинг «El Pais» газетаси хабар бермоқда.
«Альмериядаги Лос-Гальярдосда содир бўлган ўрмон ёнғини аллақачон 6600 гектар майдонни куйдириб юборди», — деб таъкидлади Санса.
Шу билан бирга, у ёнғин жойидаги об-ҳаво шароити ўзгарганини, бу эса оловни ўчиришни осонлаштириши мумкинлигини қўшимча қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
