Испанияда ўрмон ёнғинлари 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Испанияда ўрмон ёнғинлари 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Испаниядаги ўрмон ёнғинида камида 12 киши ҳалок бўлди.

Ёнғин Алмерия провинциясидаги Лос-Гальярдос муниципалитетида содир бўлган.

Нашр маълумотларига кўра, яна олти киши жароҳат олган. Ўлганларнинг баъзилари ёниб кетган машиналарда топилган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, электр узатиш линиясининг узилиши ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин, у тезда яқин атрофдаги ўрмонга тарқалди. Расмийлар ёнғин сабабини ҳали расман тасдиқламаган.

Фавқулодда хизматларнинг маълумотларига кўра, ёнғин туфайли йўллар ёпилган ва тахминан 1000 нафар аҳоли эвакуация қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайднома