Испанияда кетма-кет зилзилалар содир бўлди

Испанияда кетма-кет зилзилалар содир бўлди

Испания Бош вазири Педро Санчес мамлакатда бир қатор зилзилалар содир бўлганлигини айтди. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида ёзган.

Унга кўра, зилзилалар сешанба куни кечқурун Гранада шаҳри яқинида қайд этилган. Санчес аҳолини хотиржам бўлишга ва расмийларнинг кўрсатмаларига амал қилишга чақирди.

Европа-Ўрта ер денгизи сейсмологик маркази ўз навбатида зилзила маркази Гранададан 11 километр узоқликда жойлашганлигини таъкидламоқда. Зилзилаларнинг кучи тўрт балл ёки ундан юқори бўлган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!