Испанияда "Despacito" қўшиғи ижрочисини тунаб кетишди

Испанияда "Despacito" қўшиғи ижрочисини тунаб кетишди

Испаниянинг Валенсия шаҳрида Пуэрто-риколик рэпер Дэдди Янки (YouTube тармоғида 5 миллиарддан ортиқ томоша қилинган Despacito қўшиғи ижрочиларидан бири) ўғрилик қурбони бўлди, деб ёзади Meduza.

Жиноятчи қўшиқчи турган меҳмонхона номеридан ҳеч қандай қаршиликларсиз 2 миллион еврога тенг қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетган. Ўғри меҳмонхона ходимига ўзини Дэдди Янкенинг отаси эканлигини айтади, ходим эса бриллиантлар бўлган сейфни унга очиб беради. Бундан ташқари, Дэдди Янкининг жамоаси ҳам бўлган. Ўғри улар турган хонадан 2500 доллар олиб кетган.

Қўшиқчининг вакиллари ўғирлик содир бўлганлигини тасдиқлади, бироқ батафсилроқ изоҳ беришдан бош тортди.

Валенсия полицияси қўшиқчи ва унинг жамаосини сўроққа тутган, улар тўхтаган меҳмона хоналарини текширган. Бироқ ўғрининг бармоқ изини ҳам топа олишмаган.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!