Испанияда бодом етиштириш 50 фоизга камаяди

Испанияда бодом етиштириш 50 фоизга камаяди

Испания 2022/2023 йиллар учун маҳсулот етиштириш ҳисоб-китобларини кескин қайта кўриб чиқди.

EastFruit мутахассисларининг хабар беришича, ҳосилдорлик пасайишига асосий сабаб — баҳорги совуқ ва нам ҳаво. Мазкур ҳолат Испания бодомзорларига жиддий зарар етказди.

Республикада жами экин майдонлари 626 161 гектарни ташкил қилади, шундан 514 484 гектари ҳосилдордир. Қолган 100 000 гектар майдон яқин бир неча йил ичида мева бера бошлайди. Органик бодом етиштириш 123 953 гектар майдонни эгаллаган, шундан 104 200 гектари мева беради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бош реестри (REGEPА) тақдим этган ушбу рақамларга асосланиб айтадиган бўлсак, бодом мағзини етиштириш 144 минг тоннага етиши мумкин.

Бироқ, март ва апрель ойларида ёмғир, дўл, торнадо, совуқ ва чангланишнинг кечикиши ушбу потенциални пасайтирди ва Испаниянинг АEOFRUSE ишлаб чиқарувчилар ташкилоти Descalmendra Бодом етиштирувчилар миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ҳозирги кунда бодом мағзи етиштиришни 75 051 тоннага баҳоламоқда.

Шундай қилиб, анъанавий маҳсулот етиштириш 63 946 тоннани, органик маҳсулот етиштириш эса 11,105 тоннани ташкил қилиши керак.

Бу нархларнинг кескин ошишига сабаб бўлди. Валенсия бодоми нархи ошган бўлса-да, Ларгетадан бодом деярли йўқ, дея хабар бермоқда EastFruit интернет нашри.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!