Испанияда анъанавий фестивал бўлиб ўтди: унда отлар олов устидан сакраб ўтдилар

Испанияда анъанавий фестивал бўлиб ўтди: унда отлар олов устидан сакраб ўтдилар

Испанияда ушбу фестивал икки юз йилдан зиёд вақт давомида ўтказиб келинмоқда, дейди belnovosti.by .

Ота-боболардан қолган афсоналарга кўра, оловдан ўтаётган ҳайвонлар ёвуз руҳларни қувиб чиқариш қобилиятига эга экан.

Бу йил анъанавий байрамда 100 дан ортиқ отлар иштирок этди. Оловдан ўтмасдан олдин, отларга сув сепилади.

Бундай маросимнинг ўтказилиши отнинг соғлиғига ёки ҳаётига ҳеч қандай хавф солмайди.

Шунга қарамай, ҳайвон ҳимоячилари испанлардан бу фестивални йўқ қилишни сўрашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!