Испания термаси Эрон терма жамоасини 1: 0 ҳисобда мағлуб этди…

Испания термаси Эрон терма жамоасини 1: 0 ҳисобда мағлуб этди…

Ягона голни рақиблар дарвозасига 54-дақиқада Испания термаси ҳужумчиси Диего Коста киритди.

Испания ҳужумчиси жарима майдонида ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни дарвозанинг чап бурчагига йўллади ва ниҳоят испанияликлар кутган воқеа содир бўлди.

Биринчи гуруҳ матчлари натижасига кўра, Марокаш устидан ғалаба қозонган Эрон терма жамоаси ҳисобида очколар сони испанияликларга нисбатан биттага кўп. Бунга Испания термаси Португалия терма жамоаси билан ўтган матчда дуранг натижа қайд этгани сабаб бўлган.

Эрон — Испания — 0: 1

Гол: Диего Коста (54).

Жамоалар таркиби:

Эрон: Беиранванд, Резоян, Пуралиганжи, Ҳусайиний, Хўжасофий, Иззатиллоҳий, Иброҳимий, Таромий, Амирий, Ансарифард, Азмун.

Испания: де Хеа, Карвахаль, Пике, Рамос, Альба, Васкес, Бускетс, Иньеста, Сильва, Иско, Диего Коста.

Бош ҳакам: Андрес Кунья (Уругвай)

Ўйин ўтган жой ва вақт: 20 июн. Қозон. «Қозон-Арена».

Манба: hordiq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!