Испания Европада биринчи марта маймунчечакдан ўлим ҳақида хабар берди

Испания Европада биринчи марта маймунчечакдан ўлим ҳақида хабар берди

Испанияда маймунчечакдан бир киши вафот этди, бу инфекциядан Европада биринчи ўлим қайд этилди, дея хабар бермоқда La Vanguardia Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига таяниб.

Миллий эпидемиологик назорат тармоғи маълумотларига кўра, Испанияда жума ҳолатига кўра 4298 та маймунчечак касаллиги аниқланган. Испания дунёдаги энг кўп тасдиқланган ҳолатлар сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Шу билан бирга, нашрнинг қайд этишича, касалланганлар ҳақидаги маълумотлар одатда кечикиб олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аниқлик киритишича, маймунчечак билан касалланган 135 нафар бемор асоратларни бошидан кечирган. 120 беморни касалхонага ётқизиш талаб қилинган, улардан бири вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!