Испан матбуоти Европани янги хавфдан огоҳлантирди

Испан матбуоти Европани янги хавфдан огоҳлантирди

 

 

 

Пандемия ва мажбурий изоляция Испания ва Европанинг қатор мамлакатларида туғилиш кўрсаткичлари кескин пасайишига олиб келди, ёзмоқда «El Pais».

Газета маълумотларига қараганда, Испанияда туғилиш декабрь ва январь ойларида бир йил олдинги хос даврга нисбатан 22,6 фоизга пасайган.

«Бизда ҳозирча 2021 йилнинг икки ойи маълумотлари бор — бир йил учун олдиндан аниқ башорат қилишга бу етарли эмас, бироқ туғилиш кўрсаткичлари пасайиши анча жиддий бўлиши ҳозирданоқ ойдинлашди», — Миллий тадқиқот кенгаши институти директори Диего Рамиронинг сўзларини келтирмоқда «El Pais».

Таъкидланишича, худди шундай вазият Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам кузатилмоқда. Италияда декабрь ойида бир йил олдингига нисбатан 21,6 фоиз кам чақалоқ туғилди. Францияда январь ойида туғилиш кўрсаткичлари 13 фоизга пасайди, ёзмоқда газета.

Коронавирус инфекцияси оқибатида ўлимлар сони ошгани ҳамда иш ўринлари сони кескин қисқариб кетганини мақола муаллифлари одамларни оила қуриш масаласини кечиктиришга ундаган асосий омиллар қаторида келтиришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!