Исломофоб устидан тергов олиб борилмоқда

Исломофоб устидан тергов олиб борилмоқда

Буюк Британия консерватив партияси мазкур партиянинг аъзоси ва собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг муслима аёлларга нисбатан ҳақорати устидан тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Muxlis.uz хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, асосий шов-шув Жонсоннинг The Daily Telegraph газетасида эълон қилган мақоласи оқибатида юзага келган эди. Бунда у муслималарга ниқоб ва паранжини тақиқлаш тарафдори эканини билдирган ва шу билан бирга уларни “почта қутиси” ва “банк ўғрилари”га қиёслаган эди. Бунинг оқибатида консерватив партия кўплаб норозиликлар ва танқидлар остида қолиб кетди.

Islam-today сайтининг хабар беришича, эндиликда партия аъзолари ўз ҳамкасбининг мазкур изоҳ билан “ахлоқ кодекси”ни бузган ёки йўқлигини аниқлаш устида ҳаракат қилмоқдалар.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!