Исломофоб авиакомпания мусулмон йўловчиларни “алоҳида назорат”га олмоқчи

Исломофоб авиакомпания мусулмон йўловчиларни “алоҳида назорат”га олмоқчи

Ирландиянинг Ryanair авиакомпанияси мусулмон йўловчиларни «алоҳида назорат»га олишни режалаштираётгани маълум бўлди. 

The Times нашрига интервью берган авиакомпания раҳбари Майкл О’Лири бундан кўзланган мақсад «терактларнинг олдини олиш» эканини айтди. Унинг иддаосига кўра, аэропортлардаги терактларни асосан мусулмонлар амалга оширади. 

«Портлатувчилар кимлар? Булар – ёлғиз саёҳат қилувчи эркаклар, мусулмон эркаклар», – деди О'Лири.

Ryanair раҳбарининг бу сўзлари кўплаб ташкилотлар ва Британия парламентининг танқидига учради, улар О'Лирини исломофобия ва ирқчиликда айблашди. 

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!