Ислом оламининг “2023 Туризм шаҳри” деб топилган Шанлиурфа ўз меҳмонларини кутмоқда

Ислом оламининг “2023 Туризм шаҳри” деб топилган Шанлиурфа ўз меҳмонларини кутмоқда

Ҳудуддаги сўнгги археологик ислоҳотлар туфайли глобал марказга айланиб улгурган Туркия вилоятларидан бири бўлган Шанлиурфа, “Ислом ҳамкорлик ташкилоти” 11-Туризм Вазирлари Конференциясида “2023 йил туризм шаҳри” этиб белгиланди. 57 аъзо давлатга эга бўлган “Ислом ҳамкорлик ташкилоти” томонидан берилган ушбу эътирофни нишонлаш учун Шанлиурфа бир қанча тадбирларга мезбонлик қилади, жумладан, Халқаро Ҳалол кўргазмаси, Ислом олами олимлари симпозиуми ва Ислом дунёсини бирлаштирган саёҳат китоблари симпозиуми Туризм шаҳри мақомига кўра, Шанлиурфа бу йил маҳаллий ва чет эллик сайёҳларни икки баробар кўп жалб қилиши кутилмоқда.

Шанлиурфа: Археология ва динлар тарихи орасидаги кўприк

Кўпинча Туркиянинг жануби-шарқидаги очиқ осмон остидаги музей сифатида тасвирланган Шанлиурфа фавқулодда тарихий, диний ва археологик кашфиётларни тақдим этади. 12 минг йиллик тарихга эга Шанлиурфа турли динлар, маданиятлар ва цивилизацияларнинг изларини ўзида мужассам этган “Биринчи ва энг қадимги” шаҳар сифатида диққатни тортмоқда. Кўпгина динлар нуқтаи назаридан муқаддас ҳисобланган шаҳар, Баликлигўл (Балиқли кўл) ва Айн Зелиҳа (Зелиҳанинг кўзи) каби диққатга лойиқ жойларга мезбондир. ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Гўбеклитепе ва неолит ​​даврига оид “Тош Тепалар” ҳудуди ҳам Шанлиурфада. Ва ниҳоят, тарихий «Ҳарран» гумбазли уйлари ва табиий гўзалликлари билан ажралиб турадиган сокин шаҳар Ҳалфети ҳам бу қадимий шаҳарнинг кўриш зарур бўлган жойларидир.

Гўбеклитепеда ўтмиш ва инсоният тарихининг izlari...

Археологларнинг цивилизациялар ва динларнинг бошланишига қарашларини ўзгартириб, инсоният тарихини қайта шакллантирган Гўбеклитепе, илгариги ҳаётни биз ўйлаганимиздан кўра анча ривожланганлигини исботловчи топилмаларни ўз ичига олади. Жойдаги монументал меъморчиликнинг илк намуналарини ташкил этувчи Т шаклидаги обелисклар неолит ​​даври жамоаларининг ижтимоий ташкилотга эга бўлганлигини ва эътиқод учун бирлаша олганлигини кўрсатади. Гўбеклитепега ўхшаш хусусиятларга эга 12 та археологик объектдан ташкил топган “Тош Тепалар” кенгроқ майдон, давом этаётган қазишмалардан олинган топилмалар билан тарихдан олдинги ҳаётнинг қадимги турмушнинг номаълум томонларини очиб беришда давом этмоқда. Шунингдек, Шанлиурфа шу йилнинг сентябрь ойида 2023 йилги “Жаҳон неолит ​​конгресси”га мезбонлик қилади.

Туркиянинг энг катта музей мажмуаси Шанлиурфада

Шанлиурфа музейлар шаҳридир. Туркиянинг энг катта музей мажмуаси бўлган Шанлиурфа археология музейи, дунёдаги энг катта неолит ​​коллекцияси бўлиб, Ахиллей ва Амазонлар ҳаётини акс эттирувчи улкан ва ажойиб Рим вилласи мозаикаси жойлашган Ҳалеплибаҳче мозаика музейи ташриф буюрувчиларни хронологик контсепция билан вақт бўйлаб саёҳатга олиб боради. Мифологик тасвирларни ўз ичига олган ажойиб мозаикалар орқали сиз, санъат тарихининг асосий унсурларини хис қилишингиз мумкин.

Баликлигўлда тилаклар айтилади

Баликлигўл, бозорлари билан бир қаторда диний ва Шанлиурфага хос рамзий маънога эга маданий мажмуа сифатида эътиборни тортади. Афсонага кўра, Иброҳим пайғамбар шоҳ Намруд ва бутпарастлар билан қаттиқ кураш олиб борганидан сўнг, шоҳ Намруд томонидан оловга ташланган. Бироқ, Иброҳим пайғамбар оловга тушганда, аланга ўрнида тиниқ кўл пайдо бўлди ва ёнаётган ўтин балиққа айланди. Баликлигўл айнан шу кўл эканлигига ишонилади. Иброҳимга ишонган ва шоҳ Намруднинг қизи бўлган Зелиҳа ҳам ўзини оловга ташлади ва Айн Зелиҳа (Зелиҳанинг Кўзи) у йиқилган Баликлигўлнинг ёнида ҳосил бўлади.

Ҳалфети шаҳри ташриф буюрувчиларни ҳайратда қолдиради

Ҳалфети ўзининг гўзал манзаралари билан ташриф буюрувчиларни мафтун этади. Ҳалфети 2013 йилда «Ситтаслов» халқаро мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан "сокин шаҳар" тармоғига киритилган эди. Сув остида қолган аҳоли пунктлари, Газиантеп чегараларидаги қояга ўйилган Румкале қалъаси каби ерларни қайиқ саёҳати давомида кўриш мумкин. Ҳалфети, шунингдек, рўйхатга олинган қора атиргулнинг ватани бўлиб, у ўзининг ноёб ранги ва ҳидини ўсадиган тупроқдан олади.

Шанлиурфанинг унумдор Ҳарран текислигида гумбазли уйлар, дунёдаги биринчи университет ва Онадўлидаги энг қадимги масжидлардан бири жойлашган. Ҳарран масжиди (744–750) ислом меъморчилигининг бир қисми сифатида Онадўлида қурилган энг қадимги масжиддир. Теракотани атиргул ёғи, сомон ва тухум оқи аралаштириб тайёрланган оҳакдан қурилган бу гумбазли уйлар меъморчилиги ва материаллари туфайли ёзда салқин, қишда эса иссиқ бўлади. Ҳарранда ХII асрга оид мадраса қолдиқлари жойлашган археологик жой ҳам мавжуддир. Ҳарран мадрасаси дунёдаги биринчи ва энг қадимги университет сифатида эътиборни тортади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!