Ислом ҳайвонларни ёмон кўрадими?

Ислом ҳайвонларни ёмон кўрадими?

Ғарбда мусулмонлар ҳайвонларни ёқтирмайди ва доим азоблашади, деган нотўғри фикр шаклланган.

Исломнинг маркази бўлган Саудия Арабистонининг ҳар қандай шаҳри кўчаларида ҳайвонлар учун сув тўлдирилган идишлар қўйилади.

Ва ҳар бир чекка жойларда ит ва мушуклар учун емак қўйиладиган товоқлар қўйилади. Ўтган-кетган бу идишга ҳайвонларга емиш ташлаб кетади. Ҳатто Саудия Арабистони тоғларида учрайдиган маймунларга ҳам овқат бериб турилади.

Ҳайвонларга раҳм-шафқат суюкли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатдир. Тирик жонни қийнамаслик, озор бермаслик, ноҳақ ўлдирмаслик ҳақида жуда кўп ҳадислар келган.

Масалан, Пайғамбар алайҳиссалом қорни бели билан бирлашиб кетай деган, яъни очликдан озиб кетган бир туя олдидан ўтаётиб: «Бу гапира олмайдиган чорвалар борасида Аллоҳ таолодан қўрқинглар. (Яъни уларга гўзал муносабатда бўлиш, зарар етказмаслик, ҳақини риоя қилиш, муҳтож бўладиган нарсасини бериш ва азият бермаслик борасида). Уларни (минмоқчи бўлсангизлар) минишга ярайдиган, юришга қуввати етадиган ҳолида мининглар, агар емоқчи бўлсангизлар, семиз, соғ ҳолида енглар», дедилар. (Абу Довуд ва Ибн Хузайма ўз саҳиҳ китобларида ривоят қилганлар).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадиси шарифда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одам йўлда кетаётиб қаттиқ чанқади. Бир қудуқни топиб, унга тушиб сув ичди. Кейин қайтиб чиқиб, чанқоқлигидан тупроқни ялаётган итни кўрди. Ҳалиги одам: «Бу ит ҳам менга ўхшаб чанқабди», деди. Қудуққа тушиб, маҳсисини сувга тўлдирди ва оғзига тишлаб қайтиб чиқди. Итга сув берди. Аллоҳ таоло уни тақдирлаб мағфират қилди», дедилар. Ё Расулуллоҳ! Бизга ҳайвонларда ажр борми», дейишди. «Ҳа! Ҳар бир ҳўл жигарлида (тирик жонда) ажр бор», дедилар». (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Ёқуб Умар тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!