Иско: “Реал”да менга имконият берилмаяпти

Иско: “Реал”да менга имконият берилмаяпти

Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Иско ҳали унга ўзини кўрсатиш учун имкон берилмагани ҳақида гапириб ўтди.

Иско ўзини клубнинг бошқа ярим ҳимоячиларига нисбатан кам ўйин амалиётига эга бўлаётганини адолатдан эмас, деб ҳисобламоқда. 26 ёшли ярим ҳимоячи асосий таркибдан мустаҳкам ўрин эгаллай олмаётганидан хавотирда.
Тўғриси, ҳеч ким менчалик кутмаган бўларди. Аммо мен бунга рози бўляпман. Кутяпман. Жамоадошларимга берилаётган имкониятнинг бир қисми ҳам берилмаяпти. Ҳамма нарса ўзгариши мумкин. Қачонлардир менга вазият берилиши мумкин-ку.
Қийинчиликларга қарамасдан, менга имконият тақдим қилинишини кутаман. Фикрим қатъий , - дейди Иско АСга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Иско ушбу мавсумда 15 учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урган ва 2 голга ҳаммуаллифлик қилган.
Manba: uza. uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!