Иситмани тушурувчи мева ва сабзавотларни биласизми?

Иситмани тушурувчи мева ва сабзавотларни биласизми?

Резавор мевалар. Ўрмон мевалари: ертут, малина, брусника ва қорағат бу борада энг муҳим восита ҳисобланади.

Мевалар, айниқса, цитрусли — лимон ва апельсин. Бу мевалар C витаминига бой бўлгани учун ҳам шамоллаш даврида кўпроқ ейиш тавсия қилинади.

Бундан ташқари олма, нок ва олхўри ҳам жуда фойдали мевалар ҳисобланади.

Сабзавотлар. Сабзи ва карам шарбати, бошпиёз ва саримсоқ настойкаси ҳароратни туширишда катта ёрдам беради.

Доривор ўтлар. Малина ва смородина барглари, чаканда (облепиха) бутоғи ва барглари, мойчечак ва липа гуллари ҳам ҳароратни туширишда ёрдам беради.

Асал — терлатувчи, иммунитетни мустаҳкамловчи ва антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун ҳам ҳароратни туширишда самара беради.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!