Ишхонасида қолип ўғирлаганларнинг жазоси ўзгаришсиз қолдирилди

Ишхонасида қолип ўғирлаганларнинг  жазоси ўзгаришсиз қолдирилди

Ж.Латипов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Учкўприк тумани Қўқон Эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Textiles+88” МЧЖда қоровул вазифасида ишлаб, ушбу МЧЖда ишловчи У.Салиев ҳамда унинг таниши О.Борисов билан бир гуруҳ бўлиб, 2021 йил декабрь ойидан 2022 йил март ойига қадар 2 та “Damas” русумли автомашиналарда бир неча маротаба ғайриқонуний равишда кириб, у ердаги темир контейнерни қулфини бузиб очиб, 2.500 дона катта ўлчамдаги, 1.500 дона кичик ўлчамдаги жами нархи 340.000.000 сўмлик поябзал ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оёқ кийими (калиш) қолипларини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлик жиноятини содир қилишган.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг 2022 йил 14 майдаги ҳукмига кўра, судланувчилар Ж.Латиповга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан
9 йил, У.Салаевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан 8 йил, О.Борисоввга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 6 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчилар Ж.Латипов оилавий шароити оғирлиги, икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни, У.Салиев ва О.Борисовлар ҳам шу мазмундадаги важлар келтириб, апелляция шикояти ёзганлар.

2022 йил 22 сентябрь куни Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси ажрими билан жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг 2022 йил 14 майдаги ҳукмига асосан уларга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўзгаришсиз қолдирилди.

Фаррух Абдураимов, Фарғона вилоят судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!