Иштихон туманида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Иштихон туманида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.Б. бошқа бир фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!