Ишсизликнинг рекорд даражаси кузатилаётган Қўшма Штатларда америкаликларга қандай ёрдам кўрсатилмоқда?

Ишсизликнинг рекорд даражаси кузатилаётган Қўшма Штатларда америкаликларга қандай ёрдам кўрсатилмоқда?

Коронавирус пандемиясигача бўлган кўрсаткичларга қайтиш учун АҚШ иқтисодиётида ҳамон илгари тахмин қилинган 10,7 миллион иш ўринлари етишмаяпти.

Politico нашри хабарига кўра, ўтган ҳафта ишсизлик нафақасини олиш учун мурожаат қилган америкаликлар сони 898.000га етган ва бу тарихий жиҳатдан юқори кўрсаткич бўлиб, ишдан бўшатишлар иқтисодий тикланиш учун тўсиқ бўлиб қолаётганлигидан далолат бермоқда.

Таъкидланишича, мамлакат бўйлаб аксарият иш берувчилар янги ишчиларни жалб қилишда ҳанузгача ўз бизнесларига ёки мамлакат иқтисодиётига ишонч билдира олишмаяпти.

Зеро, қайд этилишича, ёз ойларида вакансиялар бўйича эълонлар сони сезиларли даражада ошган, аммо сўнгги икки ой ичида ўсиш даражаси секинлашган.

Мисол тариқасида, айни пайда Миссисипида максимал ишсизлик нафақаси ҳафтасига 235, Жанубий Каролинада эса 326 долларни ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!