Ишга киритиб қўйиш эвазига 1.500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган шахс қўлга олинди

Ишга киритиб қўйиш эвазига 1.500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 6 май куни Сирдарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБга фуқаро А.Н. ариза билан мурожаат қилиб, унда А.У. исмли фуқаро Ховос бекати вагонларни таъминлаш Депосига ишга киритиб қўйиш эвазига 1.500 АҚШ доллари сўраганини маълум қилган.Шу куни Транспортда ХТБ ЖҚБ ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида «Ховос-Янгиер» йўналишидаги М-34 автойўлида А.У. аризачи А.Н.дан 1.500 АҚШ долларини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!