Ишга жойлашни ваъда қилган фирибгарнинг қилмиши фош бўлди

Ишга жойлашни ваъда қилган фирибгарнинг қилмиши фош бўлди

2020 йил 23 май куни соат 09:50 ларда Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан фуқаро А.А.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро Ш.Ш. фуқаро А.А.ни алдаб, ўзининг танишларига пора бериш орқали “Enter Engineering” LTD корхонасига ҳайдовчи вазифасига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчасида фирибгарлик йўли билан 200 АҚШ доллари ва 300.000 сўм пулларни олган вақтида жиноят устида ушланган.Суриштирув давомида Ш.Ш май ойи бошларида ҳам А.А.дан 1200 АҚШ доллари олганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда Ш.Ш.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!