«Ишдан бўшаш нафақасини олишга ҳақлиманми?»

«Ишдан бўшаш нафақасини олишга ҳақлиманми?»

— Бола парваришлаш таътилидан сўнг бир йил ўз хоҳишим билан ҳақ тўланмайдиган таътил олдим. Сўнг яна ўз истагимга кўра ишдан бўшаш учун ариза ёздим. Айтингчи, ишдан бўшаш нафақаси бериладими ёки ишдан бўшашда ҳисоб-китоб қилинадими?

Исми сир тутилди

Мурожаатга фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раис ўринбосари Гулчеҳра Опаева жавоб берди:
— Меҳнат Кодексининг 109-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинган қуйидаги ҳолларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши кўрсатиб ўтилган. Улар:
• иш берувчининг ташаббуси билан, ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно;
• тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, ушбу Кодекснинг 106-моддаси 1 ва 2-бандларида назарда тутилган ҳолатларга биноан. Меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 106-моддаси 4-бандига биноан бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади, ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар ходимнинг айби билан бузилган ҳоллар (суднинг муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмини яшириш, сохта ҳужжатлар тақдим этиш ва ҳоказо) бундан мустасно;
• ходим янги меҳнат шартлари асосида ишни давом эттиришни рад этганлиги сабабли (89-модданинг тўртинчи қисми).
Меҳнат шартномаси бошқа асосларга биноан бекор қилинса, Меҳнат кодексининг 109-моддаси ишдан бўшатиш нафақаси тўланишини назарда тутмайди. Айнан:
• тарафларнинг келишувига кўра;
• ходимнинг ташаббуси билан;
• муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаши муносабати билан;
• меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра;
• янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан.
Ушбу қонун талабларидан келиб чиқиб, ушбу ҳолатда ишдан бўшатиш нафакаси тўланиши кўрсатиб ўтилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!