Ишда мавқенинг пасайишига олиб келадиган 4 хато

Ишда мавқенинг пасайишига олиб келадиган 4 хато

Кўпинча одамлар юқори мартабага эришишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўяди ва кўплаб хатолар қилаётганини сезмасдан фақат ўша мақсад сари интилади. Ва афсуски, бу билан ўз мақсадига эришишни узоқлаштиради. Баъзи хатолар эса сизни белгиланган маррадан бутунлай улоқтириб ташлайди.

Хўш, бу қандай хатолар бўлиши мумкин?

  1. Илҳомни ошириш, шахсиятни ўстириш ва ўз-ўзини камолотга етказиш ҳақидаги китобларга ҳаддан ташқари қизиқиш

Бундай адабиётлар жуда кўп ва ҳақиқатан ҳам жуда оммабоп. Бу китоблардан фойдали маълумотлар олиш мумкин, лекин баъзи китобхонлар фақат китоб ўқишнинг ўзи уларни дадилроқ, аниқ бир мақсадга интилувчи одамга айлантиради деб ўйлаб хатога йўл қўяди. Чунки агар сиз ўқиганларингизни ҳаётга татбиқ қилмасангиз, унда бунинг сиз учун ҳеч қандай фойдаси бўлмайди.

  1. Ҳамма янги усулларни амалга оширишга интилиш

Одамларнинг кўпинча йўл қўядиган хатоси: «мен – замонавий одамман, шунинг учун мен касбий ўсиш бўйича энг замонавий усулларнинг ҳаммасидан фойдаланишим керак» деб ўйлашидадир. Қандай қилиб ўз касбининг устаси бўлиш, ўз имкониятларидан тўғри фойдаланиш ҳақида жуда кўп адабиётларни учратиш мумкин.

Лекин, ҳаммасини ва бирданига амалда қўллашга уринмаслик керак. Чунки кўпчилик усуллар ҳаммабоп эмас ва улар баъзи одамларга мос келмаслиги мумкин.

  1. Тажрибали одамларнинг маслаҳатларини менсимаслик

Ўзига ва ўз ҳаракатларига бўлган ишонч – бу, албатта мақтовга сазовар. Лекин атрофингиздаги тажрибалироқ, айниқса ўз касбининг устаси бўлган одамларнинг маслаҳатларини эшитиш ва иложи борича уларга амал қилиш жуда фойдали.

  1. Гумонсираш

Бошқаларнинг фикрига катта аҳамият бермаслик керак. Қаерда бўлишингиздан, нима қилишингиздан ва қандай одамлар билан ишлашингиздан қатъи назар – ҳар доим ва ҳамма жойда сизни танқид қиладиган одамлар топилиши эсингизда бўлсин. Танқидни эшитинг ва бошқаларнинг фикрига эътибор беринг, лекин ҳар доим ўз нуқтаи назарингизни ҳимоя қилинг.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!