Қонунчилик палатаси депутатлари 9 сентябр куни Сенатнинг «Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунчилик таклифини кўриб чиқди.
Қайд қилинишича, ушбу лойиҳа иш ташлаш ҳуқуқини қонуний тартибга солишни назарда тутади ва миллий қонунчиликда бўшлиқни тўлдириш орқали фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда тўлақонли таъминлашга хизмат қилади.
Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг мақсади — миллий қонунчиликни Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) «Бирлашмалар эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисида»ги конвенциялари талабларига мувофиқлаштиришдан иборат. Бу, ўз навбатида, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда белгиланган меъёрларни амалда рўёбга чиқаришга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси 9 та моддадан иборат бўлиб, у билан 2 та қонун, 4 та кодексга қатор муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, Меҳнат кодексига иш ташлашнинг аниқ таърифи ва тушунчалари, уни ўтказиш тартиб-таомиллари, ходимларга иш ташлаш жараёнида бериладиган кафолатлар белгиланмоқда.
Шунингдек, иш ташлашнинг бошланишини кечиктириш, тўхтатиб туриш, тиклаш ва тугатиш тартиблари ҳамда иш ташлашга оид чекловлар аниқлаштирилмоқда.
Қонун лойиҳаси миллий қонунчиликни халқаро меҳнат стандартларига тўлиқ мослаштириш, ижтимоий адолат, тенглик ва демократик бошқарув принципларини амалда мустаҳкамлашни назарда тутади.
Мажлисда қонунчилик таклифи бўйича қарор лойиҳаси қабул қилинди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг айтишича, Еврoпа, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё–Тинч океани минтақасида хавфсизлик вазияти ёмонлашмоқда.
АҚШда миграция рейдлари ҳақида хабар тарқатадиган ICEBlock иловасининг яратувчиси Жошуа Аарон Трамп маъмуриятини судга берди. Унинг айтишича, ҳукумат Apple’ни иловани App Store’дан олиб ташлашга босим ўтказган ва бу сўз эркинлигини бузишдир.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.