Иш жадвали 12 соатга эга ходимга ҳар кунлик ҳақ тўланадими?

Иш жадвали 12 соатга эга ходимга ҳар кунлик ҳақ тўланадими?

АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Иш жадвали 12 соатга эга ходимга ҳар кунлик ҳақ тўланадими? Корановирус тарқалишига қарши кураш тадбирларига жалб қилиш учун кунлик иш ҳақининг 6% миқдорида ҳақ тўлаш керакми?

❗️Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.

Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.

Бундан ташқари, Президент Фармонига мувофиқ тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланиши белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!